ЎзА Ўзбек

12.02.2019 10:30 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукцион савдоларида сотилган бўш ер участкаларидан буюджетга 20 миллиард 300 минг сўм тушди

Онлайн-аукцион савдоларида сотилган бўш ер участкаларидан буюджетга 20 миллиард 300 минг сўм тушди

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2350 та бўш ер участкалари мавжуд.

Савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 5345 та бўш ер участкалари, 1 трл. 877 млрд. 461 млн. сўм инвестиция киритиш, 28502 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 97 млрд. 850млн сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди. 

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2995та бўш ер участкалари 819 млрд. 144 млн. сўм инвестиция киритиш, 11564 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 20 млрд. 300 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2350 та бўш ер участкалари 90 млрд. 870 млн. 200 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

"E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан382 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм тенг қийматда 281 млрд. 145 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 4527 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилиб, бўлиб ўтган савдо натижаларига кўра бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн – аукцион савдоларида 324 та бўш турган давлат мулки объектлари 210 млрд. 910 млн. сўм инвестиция киритиш ва 3676 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 12 млрд. 161 млн. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич баҳоси 1 сўм тенг қийматда жами 58 та бўш турган давлат мулки объектлари 851 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 70 млрд. 235 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган.

Жумладан: 

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 174 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 9 млрд. 200 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 6 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 14 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 600 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 9 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 317 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 400 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 26 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 43 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 40 млрд. 30 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 164 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 940 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 102 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 165 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 5 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 250 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ

photo5408997640269572887.jpg

photo5408997640269572888.jpg

photo5408997640269572889.jpg

photo5408997640269572890.jpg

ЎзА
2 465