ЎзА Ўзбек

11.02.2019 10:12 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукцион савдоларида 2982та бўш ер участкалари 19 миллиард 985 миллион 800 минг сўмга сотилди

Онлайн-аукцион савдоларида 2982та бўш ер участкалари 19 миллиард 985 миллион 800 минг сўмга сотилди

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2354 та бўш ер участкалари мавжуд.

Савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 5336 та бўш ер участкалари, 1 трл. 865 млрд. 861 млн. сўм инвестиция киритиш, 28286 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 97 млрд 342млн 900 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди. 

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2982та бўш ер участкалари 816 млрд. 603 млн. сўм инвестиция киритиш, 11508 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 19млрд. 985млн. 800 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2354 та бўш ер участкалари 90 млрд. 383 млн. 600 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

"E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан 366 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм тенг қийматда 279 млрд. 205 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 4363 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилиб, бўлиб ўтган савдо натижаларига кўра бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн – аукцион савдоларида 314 та бўш турган давлат мулки объектлари 173 млрд. 860 млн. сўм инвестиция киритиш ва 3579 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 11 млрд. 801 млн.314 сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич баҳоси 1 сўм тенг қийматда жами 52 та бўш турган давлат мулки объектлари 784 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 105 млрд. 345 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган.

Жумладан: 

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 184 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 9 млрд. 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 6 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 19 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 343 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 12 млрд. 400 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 26 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 73 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 75 млрд. 30 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 128 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 415 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 5 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 250 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ

photo5406745840455887212.jpg

photo5406745840455887213.jpg

photo5406745840455887214.jpg

photo5406900652552071574.jpg

ЎзА
2 854