ЎзА Ўзбек

05.02.2019 10:49 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукцион савдоларида 19 миллиард 786 миллион сўмлик бўш ер участкалари сотилди

Онлайн-аукцион савдоларида 19 миллиард 786 миллион сўмлик бўш ер участкалари сотилди

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2389 та бўш ер участкалари 90 миллиард 264 миллион 500 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 5317 та бўш ер участкалари, 1 трл. 859 млрд. 692 млн. сўм инвестиция киритиш, 28224 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 97 млрд 268 млн 700 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди. 

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2928та бўш ер участкалари 810 млрд. 762 млн. сўм инвестиция киритиш, 11327 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 19 млрд. 786 млн. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2389 та бўш ер участкалари 90 млрд. 264 млн.500 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кундабиргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 26 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 213 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 9 млрд. 683 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Самарқанд вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 179 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Фарғона вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 81 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 875 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 35 млрд. 875 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Навоий вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 20та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 188 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 89млрд. 535 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Хоразм вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 256 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 22 млрд. 70 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Сурхондарё вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 141 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 750 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Бухоро вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 36 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 389 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд.990 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Андижон вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 26 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 396 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд.591млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Наманган вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 32та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 342 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 925 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;

- Жиззах вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 166 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;

- Сирдарё вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 23 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 201 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 140 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 87 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 550млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Тошкент вилояти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 40 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 804 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 51 млрд. 765 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 312 та бўш турган давлат мулки объектлари 3543 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 173 млрд. 25 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан 11 млрд. 353.млн. 312сўм миқдорга сотилди.

Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 50 та бўш турган давлат мулки объектлари 694 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 100 млрд. 600 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Жумладан: 

- Фарғона вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 194 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 400 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Қашқадарё вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 6 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Сурхондарё вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 19 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Бухоро вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 203 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 700 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Сирдарё вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 26 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Навоий вилоятининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 75млрд. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Тошкент вилояти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 171 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Қорақалпоғистон РеспубликасиДавлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 5 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 250 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ​

photo5388892245521967747.jpg

photo5388892245521967748.jpg

photo5388892245521967749.jpg

photo5388892245521967750.jpg

photo5388892245521967751.jpg

ЎзА
3 619