Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.11.2017 18:34 Чоп этиш версияси

Олтинкўл тумани Оқтепа қишлоғида замонавий деҳқон бозори қурилиб, фойдаланишга топширилди

Олтинкўл тумани Оқтепа қишлоғида замонавий деҳқон бозори қурилиб, фойдаланишга топширилди Лойиҳа қиймати 2 миллиард 350 миллион сўм бўлган ушбу мажмуа Президентимизнинг жорий йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида “Глобал инвест премиум” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди.

1.JPG

– Бугунги кунда вилоятда 25 деҳқон бозори фаолият кўрсатмоқда, – дейди “Андижон вилояти бозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси бошқаруви раиси Ҳотамжон Мамарасулов. – Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида вилоятда замонавий савдо мажмуалари қуриш, бозорларнинг меъморий қиёфасини янгилаш, қулай савдо инфратузилмасини шакллантириш, умуман, бозорлар фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, жорий йилнинг ўзида Андижон шаҳридаги “Янги бозор”, Олтинкўл, Асака, Шаҳрихон туманлари деҳқон бозорлари янгидан барпо этилиши режалаштирилган. Ана шу дастурдан ўрин олган Олтинкўл туманидаги “Оқтепа” деҳқон бозори муддатидан олдин ишга туширилди.

3.JPG

8.JPG

Бозор нафақат Олтинкўл, балки қўшни Шаҳрихон ва Балиқчи туманлари аҳолиси учун ҳам катта қулайлик яратди. Жами 126 савдо растасига эга бозорда барча турдаги маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш, харидорларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида ойнаванд павильонлар барпо этилди, кондиционерлар ўрнатилди. Шунингдек, автомобиллар учун тўхташ жойи, хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилди. Энг муҳими, 130 га яқин доимий иш ўрни яратилди.

10.JPG

– Бу ерда тоза-озода, эмин-эркин савдо қилишимиз учун барча шароит яратилган, – дейди мева-сабзавот маҳсулотлари сотувчиси Бекмурод Мирзааҳмедов. – Мана шундай кўркам бозорда, барча қулайликларга эга расталарда савдо қилишни орзу қилардик. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган тартибда ветеринария, санитария-эпидемиология мутахассислари назоратидан ўтказиш, сотувчиларнинг мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши йўлга қўйилган.

12.JPG

Бозор очилишига бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фаҳриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА
2 438






Все о погоде - Pogoda.uz