Заминимизда етиштирилган уруғларнинг униб чиқиш энергияси юқорилиги билан ажралиб туриши илмий асосланган. Шундай экан, бугунги кунда нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, балки уруғларни экспорт қилиш ҳажмини кескин ошириш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида “Ўзбекуруғлари” ассоциацияси ташкил этилиши мумкин. Ушбу таклиф Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Уруғчиликни ривожлантириш марказида қишлоқ хўжалигининг муҳим соҳаси бўлган сабзавот ва полиз экинлари уруғчилигини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш давомида киритилди, деб бизга хабар бермоқда вазирлик матбуот ҳизмати. Мазкур ассоциация уруғчилик билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, уруғ ишлаб чиқарувчи агрофирмалар, сабзавот ва полиз экинлари етиштирувчи фермерлар, уруғ экспорти ва импорти билан шуғулланувчи тадбиркорларни бирлаштирувчи, уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини таъминловчи платформа бўлиши кутилмоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, серқуёш юртимизда етиштирилган сабзавотлару меваларнинг донғи бутун дунёга таралган. Ҳатто, юртимизда етиштирилган уруғлардан олинган сабзавот ва полиз экинларининг мазаси ҳам, сифати ҳам юқорилиги исботланган далил. Заминимизда етиштирилган уруғларнинг униб чиқиш энергияси юқорилиги билан ажралиб туриши илмий асосланган. Шундай экан, бугунги кунда нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, балки уруғларни экспорт қилиш ҳажмини кескин ошириш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди.

ака.jpg

- Четдан деярли уруғ олиб келинмаган юртимиз кейинги йигирма йиллар ичида буткул импорт уруғларига тобе бўлиб қолгани сир эмас. – дейди, Тоҳиржон Аҳмедов, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, Андижон Соя ва дуккакли ўсимликлар илмий маркази директори. - Ўзимизда йиллар давомида етиштирилиб келинган ширадор, серсув, мазали сабзавот ва полиз экинларимизни бугунги кунда бозорларда учратиш амримаҳол бўлиб қолмоқда. Пештахталарда аксарияти хорижий мамлакатлардан олиб келинган уруғлардан етиштирилган сабзавотлар бўлиб, уларнинг сифати, мазаси бир масала бўлса, республикамизнинг уруғ импортига тобе бўлиб қолгани яна бир катта муаммо. Ўзимизда ишлаб чиқариш имконияти бўла туриб, том маънода олтинга тенг уруғларни хориждан олиб келиниши наинки бемаза уруғнинг кўпайишига (яна том маънода!), балки истеъмолчиларга етказиб бериладиган маҳсулотларнинг қимматлашишига сабаб бўлмоқда. Бир томондан юртимиздан валюта четга оқиб кетаётган бўлса, иккинчи томондан пешона тери билан топган пулимизни қиммат, аммо сифатсиз сабзавотларга сарфлашга мажбурмиз.

Йиғилишда Инновацион ривожланиш вазирлигининг мутасадди раҳбарлари ва мутахассислари, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК ва унинг ҳудудий бошқармалари бўлим бошлиқлари, мутахассислари, соҳа олимлари, селекционер ва уруғчилар, республикада сабзавот уруғчилиги ва савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, фирмалар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мўмин Толибов йиғилиш иштирокчиларини бугунги кунда вазирлик ва марказнинг соҳани ривожлантиришга қаратилган ишлари билан таништирди.
Таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги экинларининг сифатли уруғларини етиштириш, жамғариш, сақлаш, қайта ишлаш, дорилаш, қадоқлаш, фермер хўжаликларига етказиб бериш ва экспорт қилиш жараёнларини ўз ичига олган уруғчилик кластерларини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган ва биринчи босқичда Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида уруғчилик кластерларини ташкил этиш белгиланган.

Йиғилишда сабзавот ва полиз экинлари уруғчилигининг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолари, жумладан, уруғларнинг сифати пастлиги, уруғ етиштирувчи илмий тадқиқот институтлар ва уруғчилик фермер хўжаликларнинг моддий-техника базаси маънан эскирганлиги, малакали мутахассислар етишмаслиги, мамлакатда етиштирилаётган уруғларнинг экин турлари, навлари ва миқдори бўйича маълумотларнинг ягона базаси йўқлиги ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Иштирокчилар томонидан республикада сабзавот ва полиз экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш, сотиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш, тизимга оид норматив талабларни халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқиш, уруғчилик соҳасида илмий-тадқиқот институтларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уруғчилик бўйича халқаро органлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш каби таклифлар киритилди.

Н. Тошпўлатова тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтинга тенг уруғни четдан олиб келишга барҳам берилади!