ЎзА Ўзбек

20.03.2019 Чоп этиш версияси

Олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархлари белгиланди

Олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархлари белгиланди

Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини эълон қилди.

Марказий банк эсдалик тангаларнинг 2019 йил 20 мартдан амалда бўладиган нархларини белгилади.

Унга кўра:

1 та олтин танга нархи – 13 700 000 сўм;

1 та кумуш танга нархи – 258 000 сўмни ташкил этди.

1a86b305-d987-4d7e-9537-b77656390f5e.jpg

Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди.

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

7 028
ЎзА