ЎзА Ўзбек

06.02.2019 Чоп этиш версияси

Олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархлари белгиланди

Олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархлари белгиланди

Марказий банк эсдалик тангаларнинг 6 февралдан амалда бўладиган нархларини белгилади. 

Унга кўра: 

1 та олтин танга нархи – 13 700 000 сўм; 

1 та кумуш танга нархи – 266 000 сўмни ташкил этди. 

Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин. 

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.​​

8 956
ЎзА