ЎзА Ўзбек

13.03.2019 09:19 Чоп этиш версияси

Олтин тангалар 100 мингга, кумуш тангалар 5 минг сўмга қимматлашди

Олтин тангалар 100 мингга, кумуш тангалар 5 минг сўмга қимматлашди

Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини эълон қилди.

Марказий банк эсдалик тангаларнинг 2019 йил 13 мартдан амалда бўладиган нархларини белгилади. 

Унга кўра: 

1 та олтин танга нархи – 13 500 000 сўм; 

1 та кумуш танга нархи – 258 000 сўмни ташкил этди. 

c04b196a-92d1-4c5e-9815-0b47136c3830.jpg

Эслатиб ўтамиз, эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.

сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди. 

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

ЎзА
3 820