ЎзА Ўзбек

27.07.2020 Чоп этиш версияси

Олтин нархи тарихий рекордини қайд этмоқда

Олтин нархи тарихий рекордини қайд этмоқда

Душанба куни олтин баҳоси 2011 йил сентябрда ўрнатилган энг юқори нархини янгилади. Ўшанда унинг ҳар унцияси учун 1 минг 911,6 доллар берилган эди.

Куни кеча Нью-Йоркдаги "Comex" биржасида олтиннинг август ойи учун фьючерс нархлари ҳар унцияси учун 1 минг 911,7 доллар қилиб белгиланди.

Кумушнинг сентябрь ойи фьючерс нархлари ҳар унцияси учун 23,405 доллар бўлди.

11 730
ЎзА