Хусусий корхона кредит қарзини вақтида қайтарганида, давлат божи ва ижро йиғими учун жами 2 миллион 686 минг сўм қўшимча пул тўламасди.

“Агротех чорва сервис” хусусий корхонасидан ундирувчи “Ҳамкорбанк” АТБ Жиззах филиалига 43 миллион 802 минг сўм кредитнинг асосий қарзи, 379 минг 236 сўм кредит фоизи тўланиши лозим бўлган. Лекин, хусусий корхона ушбу қарздорликни тўлашни ортга суриб келди.

Ушбу ҳолат юзасидан суднинг қарори асосида Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бошланғич баҳоси 70 миллион сўм бўлган маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси биноси ҳамда бошланғич баҳоси 55 миллион сўм бўлган “Нексия” русумли автомашина хатланди.

Шундан сўнг хусусий корхона 44 миллион 181 минг сўм кредит қарзини, суд харажатлари учун 1 миллион 767 минг сўм давлат божини ҳамда 919 минг сўм ижро йиғимини тўлиқ тўлаб берди. 

Олмоқнинг бермоғи бор. Хусусий корхона кредит қарзини вақтида қайтарганида, давлат божи ва ижро йиғими учун жами 2 миллион 686 минг сўм қўшимча пул тўламасди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олмоқнинг бермоғи ҳам бор