Бундай ҳолат ёзнинг иссиқ кунларида рўй бериши мумкинлигини мутахассислар қайд этишмоқда.

Нондаги картошка касаллиги бу — иссиқлик 36 даражадан ошганда юзага чиқади. зарарланган ноннинг ички юмшоқ қисми ёпишқоқ бўлиб, ундан ёқимсиз ҳид келади. бу аломатларни ноннинг ташқи қисмидан сезиб бўлмайди. бу касаллик унда бўлиб, даладаги буғдойдан келиб тушади ва нон нотўғри сақланганда юзага чиқади

Бундай ҳолат ёзнинг иссиқ кунларида рўй бериши мумкинлигини мутахассислар қайд этишмоқда. Бу касаллик қандай пайдо бўлади? Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволимизга «Дон маҳсулотлари илмий ишлаб чиқариш маркази» масъулияти чекланган жамияти мутахассиси Саодат Қудратова жавоб берди.

— Вазирлар Маҳкамасининг “Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида соҳага доир ягона талаблар белгиланган. Унга кўра, ҳар бир маҳсулот учун махсус регламент ишлаб чиқилган. Яъни мамлакатимиз ҳудудида муомалага чиқариладиган дон, уни етиштириш, сақлаш, ташиш, муомалага чиқариш, утилизация қилиш жараёнларига қўллаш ва бажариш учун ягона ва мажбурий бўлган хавфсизлик талаблари мавжуд.

Жорий йилнинг 1 сентябридан яна битта регламент кучга киради. Унда нон ва макарон маҳсулотларини қўллаш ва хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш борасидаги вазифалар белгилаб берилган. У 13 турдаги нон-булка, 3 турдаги ярим тайёр нон-булка маҳсулотлари, талқон, қуруқ нон кваси ва 2 турдаги макаронга таллуқли.

Бунда мазкур маҳсулотларнинг ишлаб чиқаришда уларнинг сифатини ошириш, инсон ҳаёти, соғлиғи учун хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратилган. Мисол учун, ишлаб чиқарилаётган нон маҳсулотларининг сақлаш муддатлари ҳар хил. Агар буғдой унидан тайёрланган қолипли нонни сақлаш муддати 24 соат бўлса жавдар ва буғдой аралашмаси қўшилган нонда бу муддат 36 соат, тандирда пишган яъни миллий нонларнинг муддати эса 14 соат.

buxanka.png

Энди қолипли нондаги картошка касаллига келадиган бўлсак, у иссиқлик 36 даражадан ошганда юзага чиқади. Зарарланган ноннинг ички юмшоқ қисми ёпишқоқ бўлиб, ундан ёқимсиз ҳид келади. Бу аломатларни ноннинг ташқи қисмидан сезиб бўлмайди. Бу касаллик унда бўлиб, даладаги буғдойдан келиб тушади ва нон нотўғри сақланганда юзага чиқади. Хўш, бу қандай бўлади?

Агар сиз дўкондан нон харид қилиб, уни иссиқлигида пакетга солиб қўйсангиз, бу касалик ривожланади. Зеро,иссиқ нон пакетга солинса ҳам иссиқлик ҳам намлик пайдо бўлади. Бу эса картошка касалини ривожланиши учун энг яхши омил бўлади. Буни олдини олиш учун эса истеъмолчи ўзига керакли миқдорда нон олиши, ҳеч бўлмаганда нонни тахтадан бўлган жавонларда сақлаши ёки аввал совутиб, кейин пакетда сақлаши керак.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қолипли нон картошка касаллигига чалинадими?