Андижон қишлоқ хўжалиги институтида “Ёш фермер – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танлов изланувчан, ташаббускор, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида самарали фаолият олиб бораётган ёш фермерларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилади.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 ёш иштирокчи фермер хўжалиги иқтисодиёти ва инфратузилмасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, бошқарув, бухгалтерия ҳисоби, ҳуқуқий йўналишлар ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича олиб бораётган ишлари, билим ва салоҳиятини намойиш этди.

Избоскан туманидаги “Яккатут Абдуллажон” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Аббосбек Ҳожиматов ғолиб, деб топилди. Олтинкўл туманидаги “Даврон Темур имкон файз” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Д.Низомиддинов иккинчи, Асака туманидаги “Замин миришкорлари” фермер хўжалиги раҳбари О.Ортиқхўжаев учинчи ўринга сазовор бўлди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловда “Энг кўп иш ўрни яратган ёш фермер”, “Энг ташаббускор ёш фермер”, “Инновацион лойиҳа яратган ёш фермер” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

– Хўжалигимизда 50 дан зиёд киши меҳнат қилади, – дейди “Яккатут Абдуллажон” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари А.Хожиматов. – Хўжалигимизда пахта ва ғалла етиштириш билан бирга, шоличилик, асаларичилик, чорвачилик йўлга қўйилган, Польшадан 70 бош зотли қорамол олиб келганмиз. Айни пайтда ўзимиз етиштираётган сутни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Бу хўжалигимиз иқтисодиётини янада юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Тадбир доирасида вилоятдаги ёш фермерлар томонидан етиштирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар мамлакат босқичига боради