ЎзА Ўзбек

30.05.2019 Чоп этиш версияси

Ғолиб жамоалар Саудия Арабистонида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ғолиб жамоалар Саудия Арабистонида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади

Пойтахтимиздаги ITC бизнес марказида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “EWC-Tashkent 2019” Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги доирасидаги семинар иш бошлади.

Инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган мазкур тадбир доирасида тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг миллий саралаш босқичи ҳам ўтказилмоқда.

photo5440877524650404560.jpg

– Чемпионатда иштирок этиш учун юздан ортиқ аризалар тушган эди, – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохонов. – Хорижлик ҳакамлар 13 жамоани танлаб олди. Бу жамоалар халқаро ҳакамларга ўз тақдимотларини намойиш этади. Ғолиб жамоалар жорий йил ноябрь ойида Саудия Арабистонида ўтказиладиган тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатида қатнашади.

3 485
Инобат АҲАТОВА, ЎзА