Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосида аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишидир.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонида бу борада аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Фарғона вилоятида ўтган йили 2 минг 549 кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Тижорат банклари томонидан 1 триллион 68 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 63,4, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 48, аҳоли бандлигида 80 фоизга етди.

Оила даромади ва фаровонлигида ишбилармонликнинг аҳамияти катта. Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоят туман ва шаҳарларида оилавий корхоналар ташкил этиш, маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Фуқаролар йиғинлари қошида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи маслаҳат марказлари ташкил этилган. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилаётир.

Риштон туманида 50 дан зиёд оилавий корхона фаолият юритмоқда. Новвойлик, сартарошлик, дурадгорлик, кулолчилик, косиблик, ёғоч ўймакорлиги, тикувчилик, зардўзлик йўналишларидаги оилавий тадбиркорлик субъектлари сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.

“Зангори водий” оилавий корхонасида тайёрланаётган стол-стул, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар тўплами юқори сифати ва замонавий дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда. Корхонада 20 нафар ёш мутахассис меҳнат қилаётир.

– Маҳсулотларимизга талаб кундан-кун ортмоқда, – дейди корхона раҳбари Мақсудахон Тожалиева. – Шу боис ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Бунинг учун барча имконият мавжуд. Хусусан, банклар томонидан узоқ муддатга берилаётган имтиёзли кредит ҳамда солиқлар қисқаргани биз, тадбиркорларнинг фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ундан тўғри ва унумли фойдалана олган оиланинг рўзғори бут, дастурхони тўкин.

Мақсуда опа турмуш ўртоғи Раҳмон ака билан маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратади. Чунки харидор топиш осон эмас. “Носгар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мазкур оилавий корхонада меҳнат қилаётган ёшларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган. Ўтган йили бу ерда 550 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Туман марказида корхонанинг ўз савдо дўкони очилди.

Мамлакатимизда яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланаётган тадбиркор оилавий бизнес ҳисобидан яшаш шароитини янада яхшиламоқда, фаровонлигини юксалтирмоқда. Айни пайтда ҳудудга саноатни олиб кириш асносида вақтинча ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий корхонанинг сифатли маҳсулотлари