ЎзА Ўзбек

16.11.2018 Чоп этиш версияси

Оилавий корхона иш бошлади

Оилавий корхона иш бошлади

Андижон шаҳрининг "Гумбаз" маҳалласида “Сардор ҳамкор” деб номланган оилавий корхона иш бошлади.

photo5436376282960079220.jpg

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес, хусусий ва оилавий корхоналарни қўллаб-қувватлаш, барқарор ишлаши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани натижасида ана шундай корхоналар сони ва уларнинг иқтисодиётимиз ривожига қўшаётган улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда.

photo5436376282960079221.jpg

Оилавий корхонанинг айланма маблағлари ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг вилоят бўлимидан олинган 172 миллион сўм кредит ҳисобига иш бошлаган корхонада асосан аёллар учун трикотаж маҳсулотлари тайёрланади.

– Айни кунда корхонамизда бир неча турдаги аёллар либослари тикилмоқда, – дейди оилавий корхона раҳбари Гулнорахон Мирзаева. – Маҳсулотларимизнинг сифати ва бежиримлигига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Бозорнинг талаби, буюртмачилар таклифидан келиб чиқиб, маҳсулотлар турини кўпайтиришни режалаштирганмиз.

Ҳозирда корхона маҳсулотлари асосан ички бозорда сотилмоқда. Келгусида маҳсулотларни қўшни Қирғизистон, Қозоғистон давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилган.

Корхона фаолият бошлаши билан 80 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг самарали иш олиб бориши учун барча шароитлар яратилган.

3 574
Ф.Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА​​