Оҳангаронда янги корхона иш бошлади
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида “Лимакс голд текстил” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги чет эл корхонаси иш бошлади.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида “Лимакс голд текстил” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги чет эл корхонаси иш бошлади.Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят, шаҳар ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда корхона ишчи-ходимлари иштирок этди.
Мамлакатимизда иқтисодиётни жадал ривожлантириш, енгил саноат тармоғи, тўқимачилик корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, пахта хом ашёсини қайта ишлашни янада кенгайтириш ва импорт ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши учун хитойлик сармоядорлар томонидан 3 миллион АҚШ долларилик инвестиция киритилди. Корхонада кунига 30 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг 70-80 фоизи экспорт қилинади.
– Хориждан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада 180 иш ўрни яратилди. Ишчиларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир, – дейди корхона раҳбари Ли Сианг Чанг. – Маҳсулот турини кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш билан бирга, ички ва ташқи бозорда харидоргирлигини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. Келгусида ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ҳисобидан иш ўринларини янада кўпайтиришни режалаштирганмиз.
Оҳангарон шаҳрининг 2018 йилги экспорт режаси 415 минг АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йилнинг биринчи чорагида 134,7 минг долларга тенг саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Бугунги кунда шаҳарда енгил саноат йўналиши бўйича 7 корхона экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йилда яна 13 лойиҳани амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Шундан 11 таси айнан енгил саноат йўналишида бўлиб, уларнинг ишга туширилиши натижасида яна мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.