Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 18:07 Чоп этиш версияси

Нукусда йирик саноат корхонаси –"Roodell recovery" масъулияти чекланган жамияти иш бошлади

Нукусда йирик саноат корхонаси –"Roodell recovery" масъулияти чекланган жамияти иш бошлади Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига сафари чоғида Нукус шаҳрида саноат ишлаб чиқариш корхоналарини бунёд этиш лойиҳалари билан танишар экан, чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидан олинган 4 миллион 705 минг доллар миқдоридаги кредит маблағи эвазига бу ерда чиқиндиларни саралаш ва қайта ишловчи "Roodell recovery" корхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

17.jpg

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида аҳолининг бандлиги таъминланиб, юрт ободлиги ва халқимиз турмуш даражаси юксалаётганлиги таъкидланди.

Йилига 146 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонага замонавий дастгоҳлар ўрнатилди, 100 га яқин иш ўрни яратилди.

– Ҳар куни 400 тонна чиқинди қайта ишланадиган корхонамизда асосан ёшлар меҳнат қилади, – дейди корхона раҳбари Икром Шомуродов. – Жуда қисқа фурсатда бунёд этилган заводимиз чиқиндиларни саралайдиган, қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган замонавий ускуналар, чиқиндиларни ташийдиган махсус автомашиналар билан таъминланди. Корхонамиз қурилишининг иккинчи босқичида қурилиш материаллари, автошиналар ишлаб чиқарадиган цехлар бунёд этилади.

16.jpg

Корхонада қоғоз чиқиндилар қайта ишланиб, улардан картон тайёрланса, полимер чиқиндилардан ип толаси, органик ва озиқ-овқат чиқиндиларидан иссиқхоналар учун зарур ашёлар, тош ва тупроқ чиқиндиларидан пишиқ ва фасад ғиштлари, ёғоч чиқиндиларидан кўмир-брикетлар ишлаб чиқарилади. Иккиламчи ишлов берилган тайёр маҳсулотлардан қурилиш, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда хомашё сифатида фойдаланилади.

– Янги корхонамиз жойларда чиқиндиларнинг камайишига, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга хизмат қилади, – дейди корхона ишчиси Баҳодир Сапарниёзов. – Эндиликда ҳеч кимга керак бўлмаган турли чиқиндилардан қурилиш материаллари, турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Қувонарлиси, бу ерда мен каби кўплаб ёшлар доимий иш билан таъминланди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 849






Все о погоде - Pogoda.uz