Юртимизда ноннинг тури кўп. Энди мева-сабзавотлар қўшилган нон маҳсулотлари ҳам аҳоли дастурхонига файз киритади.

Тизимда амалга оширилаётган бу каби янгиликлар ҳақида "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва Тошкент кимё- технология институти ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида сўз юритилди.

Профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, талабалар иштирок этган йиғилишда яратилаётган истиқболли навлар, ғалла етиштиришдан манфаатдорлик ортиши, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ҳамда бу ишларнинг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди.

2010-2017 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш мақсадида 233 инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Кўплаб тегирмон, омихта ем, уруғлик ва нон цехларига замонавий технологик ускуналар жорий қилинди. Ишлаб чиқариш жараёнида электр энергияси сарфини 15-20 фоизга камайтиришга эришилди. Қарийб 1 минг 800 иш ўрни яратилди.

Яратилган иш ўринлари асосан ёшлар ҳисобига тўғри келаётгани эса янада қувонарли. Компанияда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури" ишлаб чиқилган. Мазкур дастур тизим корхоналарида фаолият юритаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси, профессионал касб маҳоратларини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш ва уларнинг захирасини яратиш каби қатор долзарб масалаларни ўз ичига олган.

Соҳа мутахассислари ва олимлар ҳамкорлигида унни инсон организми учун зарур бўлган дармондорилар ва витаминлар билан янада бойитиш чоралари кўрилмоқда.

– «Нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳаллий мева-сабазвот кукунларидан фойдаланиш ва технология жараёнларини такомиллаштириш» йўналишида изланишлар олиб бораяпмиз, – дейди Тошкент кимё-технология институти ўқитувчиси Гулноза Жаҳонгирова. – Мақсадимиз – биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган ва соғлом овқатланишга мос маҳсулотларни кўпайтириш. Олма, сабзи, қовоқ, қизил ширин қалампир ҳамда лавлаги кукунининг технологик жараёнга таъсирини ўргандик. Бунинг учун патент олдик.

Бугунги кунда мазкур янгилик «Тошкентнон» уюшмаси тизимидаги корхоналарда жорий этилиб, истеъмолчиларга турли мева ва сабзавотлар таъми киритилган нон маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Давра суҳбатида "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги ёшларнинг ташаббускорлиги, янгиликларга, яратувчанликка бўлган интилишлари, янги ғоя ва мақсадларни амалга ошириш йўлидаги ҳаракатлари соҳа ривожида қўл келаётгани ҳақида сўз юритилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нон: олмали, қовоқли, қалампирли...