ЎзА Ўзбек

13.05.2020 Чоп этиш версияси

“Nexia 3” автомобили “Ўзбекинвестдан cуюнчи” акцияси ғолибига топширилди

“Nexia 3” автомобили “Ўзбекинвестдан cуюнчи” акцияси ғолибига топширилди

“Ёшлар” телеканалида 22 март куни “Ўзбекинвестдан cуюнчи” деб номланган кенг қамровли акция ғолиблари аниқланиб, жонли эфирда “Nexia 3” автомобили ҳамда телевизор, кондиционер, музлатгич каби жами 24 та қимматбаҳо ютуқ ўйналди.

Ўйин якунига кўра, Андижон вилояти Избоскан туманидан Муҳаммад Каналов асосий ютуқ ғолиби бўлди. Карантин тартиби муносабати билан акциянинг асосий ютуғи ҳисобланган “Nexia 3” автомобили “Ўзбекинвест” компанияси томонидан бироз ўтиб – жорий йилнинг 7 май куни тақдим этилди.

Ғолибнинг яқинлари “Ўзбекинвестдан суюнчи” акцияси ўтказилганидан, унда Муҳаммад Каналовнинг “Nexia 3” автомобили соҳиби бўлганидан жуда ҳам мамнун эканлигини айтишмоқда.

Ўзбекинвест компанияси мижозлари нафақат ўз мулкларининг ишончли ҳимоясига, балки қимматбаҳо совғалар ютиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

“Ёшлар” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилган ютуқли ўйинни қуйида томоша қилиш мумкин.


Реклама ҳуқуқи асосида

4 209
ЎзА