ЎзА Ўзбек

19.08.2020 Чоп этиш версияси

Назорат касса-машинасидан фойдаланиш кўрсаткичи ошмоқда

Назорат касса-машинасидан фойдаланиш кўрсаткичи ошмоқда
Жиззах вилоятида нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилган.

Бу каби чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан ташкил этилиб, солиқ органлари томонидан мазкур жадвал асосида мунтазам иш олиб борилмоқда.

Йил давомида дастурга уланиши лозим бўлган нақд пул тушумига эга 2 минг 771 та субъект ўрганилди. 

Вилоятда июль ойида дастурга 533 та онлайн назорат-касса машиналари ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Жиззах шаҳрида 776 та, Зомин туманида 94 та, Ғаллаоролда 80 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Жиззахда йил якунига қадар онлайн назорат-касса машиналар сони 1316 тага етади.

3 986
ЎзА​