Ўтган йили Навоий вилоятида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 4 корхонада 50 истиқболли лойиҳа асосида тайёр маҳсулот, материаллар, бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқарилди.

“Навоий Гранд Битум”, “Зарафшон извест”, “Кармана Искамир”, “Навоий Керамзит Қурилиш”, “Perfekt Proof”, “Омад бизнес Зарафшон” масъулияти чекланган жамиятларида крегинли битум, кальций карбид, техник кигиз, вермикулит, эмкар вакцинаси ва оловга чидамли ғишт ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. “Кимёгар СТМ”, “Gidro-Stanko-Servis” корхоналарида натрий сульфит ҳамда кимё ва кон саноати корхоналари учун эҳтиёт қисмлар, ускуна ва дастгоҳлар тайёрлаш ўзлаштирилди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остида тайёрланаётган маҳсулотлар импорт сарфини қисқартириб, ички ва ташқи бозорда тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

Президентимизнинг 2014 йил 4 февралдаги 2014-2016 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Вилоятда маҳаллийлаштириш дастури асосида импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Кичик ва йирик корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Heating radiators” масъулияти чекланган жамиятида маҳаллийлаштириш дастури асосида иситиш тизимлари учун йилига 540 минг алюминли радиатор ишлаб чиқарилмоқда.

– Бозордаги талабдан келиб чиқиб, нисбатан арзон нархларда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар харидорларга манзур бўлмоқда, – дейди ушбу жамият раҳбари Воҳид Файзиев. – Дастлаб профилларни йиғиш билан иш бошлаган корхонамизга ўтган йили лизинг асосида 236 минг долларлик замонавий алюмин секциялар қуйиш линияси келтирилди. Айни пайтда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва экспортни йўлга қўйиш бўйича қатор лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Қизилтепа туманидаги “Бўстон чинниси” хусусий корхонаси уй-рўзғор буюмлари ва бошқа хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қарийб 20 турдаги чинни буюмлар тайёрланаётган корхонада ўтган йили энергетика тизими учун симёғоч ва бошқа ускуналарга мўлжалланган электроизоляторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг самарасида қўшимча 5 янги иш ўрни яратилиб, уларнинг умумий сони 35 нафарга етди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда ишлаб чиқарилмоқда