Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2017 18:23 Чоп этиш версияси

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида корхоналар сони иккитага кўпайди

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган 18 корхонада 100 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Ҳудуддаги корхоналар сафига яна 2 ишлаб чиқариш тармоғи қўшилди.

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият бошлаши учун Хитойнинг “Hebei New silk Road Import and Еxport trade” компанияси инвестицияси кўмагида “Zyong Tyang” хорижий корхонаси ҳамда “Navai steklo lyuks” масъулияти чекланган жамиятига махсус гувоҳнома топширилди.

Тадбирда “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар учун кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётгани таъкидланди. Келгусида ҳудудда “Ягона дарча” маркази ташкил этиш режалаштирилган, бу тадбикорларнинг муаммоларини шу ернинг ўзида тезкор ҳал этишга хизмат қилади.

– Юртимиз тараққиётига хизмат қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш тадбикорларнинг ҳам зиммасидаги вазифадир, – дейди “Navai steklo lyuks” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Ўрунов. – Шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятимизни янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар истиқболли бўлишига ишонаман.

Тадбирда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки вилоят филиали томонидан Корея Республикаси Экспорт-импорт банкининг маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредит линияси ҳақида ишбилармонларга зарур маълумот берилди. Мазкур хорижий кредит сармояларининг афзалликлари ва бошқа муҳим жиҳатлари хусусида сўз юритилди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
2 791






Все о погоде - Pogoda.uz