ЎзА Ўзбек

14.09.2018 16:58 Чоп этиш версияси

Навбатдаги қадам хомашёни қайта ишлаш

 Навбатдаги қадам хомашёни қайта ишлаш

Жиззах шаҳридаги “POLIMER ART” МЧЖ ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 

Барқарор иш олиб бораётган кичик корхонада турли ўлчамларда ёпишқоқ тасма (скотч) ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда шартнома асосида корхона, ташкилот, фирмаларнинг номи, телефон рақами, манзили, логотипи, белги ва ёрлиқлари кўрсатилган скотчларни тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган. 

Корхона маҳсулотлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Навоий вилоятларига ҳам буюртма асосида етказиб берилаяпти. 

3.JPG

– Ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот сифати ва ҳажми, иш самарадорлигини ошириш мақсадида қолдиқ маҳсулотларни ҳам қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, – дейди ишлаб чиқариш технологи Хуршид Эшонқулов. – Шу мақсадда Хитойдан янги дастгоҳлар олиб келишни режалаштирганмиз.

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
2 661