Балиқчилик – мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқлардан бири. Мустақиллик йилларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, парҳез маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ва бу борада импортни қисқартиришга қаратилган алоҳида эътибор балиқчиликни истиқболли йўналишга айлантирди.

Буни Наманган вилоятида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Вилоятда айни пайтда 212 балиқчилик хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йили 177 фермер хўжалиги ва 11 бошқа мулкчилик шаклидаги хўжаликлар томонидан 3 минг 550 тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди. Банк кредити ва ташаббускорлар томонидан йўналтирилган 10 миллиард сўмдан зиёд сармоя ҳисобига 68 янги лойиҳа амалга оширилиб, 542 гектар майдонда янги сунъий ҳавзалар ташкил этилди. Бунинг самарасида 237 иш ўрни яратилди. Йил давомида бозорларда балиқ маҳсулотларининг нархи барқарор бўлишига эришилди.

Президентимизнинг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжат асосида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг “Наманганбалиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилгани вилоятда бу соҳани комплекс ривожлантириш борасида қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Жорий йилда вилоятда 4 минг 970 тонна, яъни ўтган йилгига нисбатан 1 минг 520 тонна кўп балиқ етиштириш режалаштирилган.

Президентимиз қарорида алоҳида таъкидланганидек, балиқчиликда интенсив усулларни жорий этиш юқори самарадорлик омили бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, балиқ боқишнинг қафас (садок) усулини қўллаш ҳар томонлама афзаллиги билан балиқчилик хўжаликлари имкониятларини кенгайтирмоқда. Шундан келиб чиқиб, бу йил Резаксой, Эски ер, Жийдалисой сув омборларига жами 140 қафас жойлаштирилди ва уларга 350 минг дона чавоқ ташланди.

Соҳадаги яна бир эътиборга молик янгилик, жорий йилнинг ноябрь ойида Учқўрғон туманида совуқ сувда яшовчи қимматбаҳо форель балиғини боқишга ихтисослашган янги хўжалик ташкил қилиш кўзда тутилган. Қиймати 10 миллион долларга тенг мазкур лойиҳа “Ипотекабанк” вилоят филиали томонидан молиялаштирилади. Янги хўжаликда 300 янги иш ўрни яратилади.

Жорий йилда вилоятда 23 янги балиқчилик хўжалиги ташкил этилиб, 119 гектар майдонни эгаллаган сунъий ҳавзаларга 260 минг донадан зиёд балиқ чавоғи ташланди. Бу вилоятда бугунгача етиштирилаётган балиқ маҳсулоти бир-икки йилда 180 тоннадан кўпроққа ортади, деганидир.

– Булар айтишгагина осон, кўпчилик сувга чавоқни ташлаб қўйсанг бас, балиқ ўзи катта бўлаверади, деб ўйлайди, – дейди Чуст тумани Дўстларобод қишлоғидаги балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Д.Мадаминов. – Аслида, балиқчилик ғоят сермашаққат, жисмоний меҳнат билан бирга, билим ва тажриба талаб қиладиган соҳа. Озгина эътиборсизлик оқибатида ҳам балиқлар нобуд бўлиши мумкин. Тасарруфимиздаги 8 гектар сунъий кўлда балиқнинг дўнгпешона, оқ амур, сазан ва илонбош каби турлари боқилади. Куз охирида сунъий кўллар қуритилиб, ерга ишлов берилади. Ерни озиқлантириш учун гектарига бир тоннадан гўнг солинади. Бу баҳорда сув ҳавзасида балиқ учун тирик озуқа пайдо бўлишининг энг муҳим асосидир. Уруғлантириш жараёни икки-икки ярим ой давом этади. Уруғдан чиққан личинкалар бир йилдан сўнг чавоққа – яъни, бир сантиметрдан ўн сантиметргача бўлган майда балиқчаларга айланади. Бир гектар сув ҳавзасига 60-70 минг дона чавоқ солиб боқилса, 1-2 йилда тарози босадиган маҳсулотга эга бўлинади. Бир ойда кўлга 6-7 тонна омихта ем ташлаймиз. Бундан ташқари, бедазоримиз бор. Балиқларимиз янги ўрилган бедани, барра кўк ўтни иштаҳа билан ейди. Хуллас, балиқ дастурхонга тансиқ таом сифатида тортилгунга қадар жуда катта меҳнат ва маблағ эвазига келади.

Етилган ва тутилган балиқни узоқ вақт сақлашнинг иложи йўқ, тезроқ сотиш керак. Аммо маҳсулот ўта арзон сотилса, унга сарфланган меҳнат ва харажатни қопламайди. Фойда келтирмаган тармоқнинг эса келажагини порлоқ деб бўлмайди. Шунинг учун соҳа бардавомлигига эришишда балиқни қайта ишлаш, яъни консерва ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш зарур. Узоқ муддатга мўлжалланган бу егуликлар эса омборхоналарда йиллаб турса ҳам сифати бузилмайди.

– Вилоятда балиқни қайта ишлашни ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилиб, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, – дейди Наманган вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси сектор бошлиғи Ғ.Назаров. – Соҳа истиқболида етиштирилган балиқни бир неча тоифа ва турларга ажратиб, хилма-хил консерва ва увилдириқ тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада бозорларимизда ҳозирча четдан келтирилган маҳсулотларнигина кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб, айни пайтда Поп туманида лойиҳа қиймати 450 миллион сўмлик, ойига 60 тонна балиқни қайта ишлаш қувватига эга корхона қуриш бўйича иш олиб борилмоқда.

Балиқчиликни ривожлантириш нафақат иқтисодий, балки ижтимоий нуқтаи назардан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни вояга етказишда витаминларга бой, шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Балиқ ана шундай маҳсулотлар сирасига киради.

– Балиқ таркибидаги оқсил, Д витамини ва бошқа микроэлементлар инсон организми учун ғоят фойдалидир, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош диетологи А.Мадалиев. – Фосфор, олтингугурт, ванадий каби минераллар организмнинг ўсишига, тўқималар тикланишига ёрдам беради. Балиқ гўшти янги тиш ва милклар шаклланиши, юз терисининг тиниқлашиши ва соч соғломлашувига ҳам фойдали. Бактериал инфекцияларга қарши курашади. Қондаги холестерин миқдорини назорат қилиши туфайли юрак хуружининг олдини олади. Чарчоқни бартараф этиб, танага куч-қувват ва шижоат бағишлайди. Ақлий ва жисмоний қобилият ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Балиқ таркибидаги Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари инсон организмида ишлаб чиқилмаслиги боис, у фақат балиқ гўшти орқалигина организмга киради. Омега-3 ёғ кислотаси қон қуюқлашувининг олдини олади.

Мухтасар айтганда, балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, балиқ етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш нафақат иқтисодий самарадорлик омили, балки аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 4 минг 970 тонна – ўтган йилгига нисбатан 1 минг 520 тонна кўп балиқ етиштириш режалаштирилмоқда