Замонавий архитектура ечимлари асосида қурилаётган бино ўзига хос кўркам қиёфага эга бўлади. Ҳозирда биринчи ва иккинчи қаватда жойлашган хоналарда қурилиш-монтаж ишлари якунланган бўлиб, пардозлаш жараёни давом этмоқда.

3 қаватдан иборат вокзал қурилиши “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти буюртмаси асосида “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳалаштирилди.

Қурилишга 100 нафардан ортиқ ишчи-ходим ва ўнлаб замонавий техника жалб этилган.

Вокзалда лойиҳа доирасида кутиш ва VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, тамаддихона ҳамда савдо шохобчалари ташкил қилинади. Юқори қаватга кўтарилиш учун замонавий лифтлар ўрнатилади. Кутиш залларида йўловчи поездларнинг қатнов жадвали акс этган электрон ойна, Wi-Fi, электрон кутубхона жорий этилади. 

Вокзал олдида ёзги айвон қурилиб, перрон кенгайтирилади.

Вокзал ёнидаги “Локомотив” меҳмонхонасида ҳам қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Меҳмонхона 5 қаватдан иборат. Биринчи ҳамда иккинчи қаватда вокзалнинг маъмурий биноси ўрин олади. Илгари вокзал ичида жойлашган чиптахона меҳмонхонанинг биринчи қаватига кўчирилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 3 қаватли темир йўл вокзали қад ростламоқда