Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.08.2017 14:52 Чоп этиш версияси

Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида навбатдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида навбатдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 60 дан зиёд хўжалик юритувчи субъект 850 дан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди.

“Текстиль либос” масъулияти чекланган жамияти, “Наманган тўқимачи”, “Ностандарт”, “Бунёдтекстиль” корхоналари томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари бандлик марказига иш сўраб мурожаат қилган фуқароларга мутахассислиги бўйича иш танлаш имкониятини яратди.

Ярмаркада 157 кишига доимий ишга йўлланма берилди. Уларнинг 76 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир. Ишли бўлганлар орасида 60 дан зиёд хотин-қиз, 20 га яқин хорижда ишлаб қайтганлар ва 3 нафар жазони ўташ муассасасидан озод этилганлар бор.

– Шаҳардаги 26-умумтаълим мактабида кутубхоначилик вазифасида ишлаш учун йўлланма олдим, – дейди Наргиза Эшондадаева. – Ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашганимдан жуда хурсандман. Зиё масканида ишлаш жуда мароқли ва фойдали. Ярмарка ташкилотчиларига катта раҳмат.

– Айримлар “Ишлай десанг, иш йўқ”, деб нолийди. Аслида бу шунчаки баҳона, – дейди “Одим савдо-саноат” масъулияти чекланган жамиятига ишга йўлланма олган Азимжон Раҳмонов. – Мен ҳам шундай ўйлар эдим, бироқ меҳнат ярмаркасида биринчи марта қатнашаётганимга қарамай, дарров иш топилди. Нотўғри фикрда юрган тенгдошларимга меҳнат ярмаркаларига келишни тавсия қиламан, улар ҳам албатта ўзларига мос иш топишига ишонаман.

Иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги, ижтимоий муҳофаза масалаларида ҳуқуқий маслаҳат, вилоят миқёсида янги лойиҳалар асосида яратилаётган янги иш ўринлари, барпо этилаётган корхоналар ҳақида кенг маълумот берилди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
1 753






Все о погоде - Pogoda.uz