Миллий матбуот марказида “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур молия муассасаси томонидан йилнинг ўтган даврида аҳоли ва турли хўжалик субъектларига замонавий, тезкор ва салмоқли хизматлар кўрсатилгани қайд этилди. Хусусан, йил бошидан буён иқтисодиётнинг турли йўналишларини молиялаштиришга 1 триллион 2 миллиард сўм кредит ажратилган.

Банк фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалик техникалари, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлашга 7,5 миллиард сўм кредит йўналтирилган.

Бугунги кунда молия-банк хизматларининг юқори технологик ва бозорга хос турлари юқори суръатлар билан ривожланмоқда. “Agrobankmobile” ана шундай инновацион хизмат тури ҳисобланади. Ушбу хизмат орқали турли коммунал ва алоқа хизматлари, солиқ тўловлари билан биргаликда, мижозлар учун (жисмоний шахслар) бир пластик картадан бошқа пластик картага пул ўтказиш, пластик карта ҳисобрақамидаги қолдиқ маблағларни кўриш, ушбу қолдиқ маблағлар ҳисобидан кредитнинг асосий қарзи ва ҳисобланган фоизини сўндириш ва бошқа мақсадларда маблағлар ўтказиш имконияти яратилди. “Agrobankmobile-biznes” хизмат тури орқали юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамидаги маблағларини бошқариш имконияти яратилди.

– Фермерлар юмушини енгиллаштириш учун замонавий смарт карталар жорий этилди, – дейди банкнинг пластик карталар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Зафар Мамажонов. – Бунда пахта ва ғалла йўналишидаги фермерлар пахта ва ғалла ҳосили учун алоҳида карталар билан таъминланган бўлиб, маҳсулот етиштириш учун керакли маблағни кредит шаклида ойма-ой олиб боради. Бунинг қулайлиги шундаки, олдинлари фермер минерал ўғит, техника ёки уруғ олиш учун ҳар сафар банк ва ташкилотлар ўртасида қатнаб, вақт ва маблағ йўқотарди. Смарт карталар билан бундай оворагарчиликларга чек қўйилди.

Банк аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасида ҳам фаол иштирок этмоқда. Кредитга талаби бор оила вакилларининг бизнес лойиҳалари банк мутахассислари томонидан қисқа муддатларда ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Ўтган вақт мобайнида банкка бириктирилган 1 миллион 300 мингга яқин хонадонда сўровлар ўтказилди. Тадбиркорликнинг у ёки бу тури, хусусан, боғдорчилик, чорвачилик, иссиқхона барпо этиш, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар билан шуғулланиш истагини билдирган қарийб 37 минг жисмоний ва юридик шахсга 240 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Матбуот анжуманида аҳолига ажратилаётган кредитларни қайтариш шартлари, улар учун керак бўладиган кафиллик муносабатлари, янги бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнида банк мутахассисларининг иштироки ва уларнинг ўрни ҳақидаги саволларга жавоб берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мулк эгалари учун янги қулайликлар