ЎзА Ўзбек

06.12.2018 16:29 Чоп этиш версияси

Муҳим ва муқим даромад манбаи

Муҳим ва муқим даромад манбаи

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани "Янги йўл" маҳалласи аҳли учун томорқа муҳим даромад манбаи саналади. Айни кунларда томорқа иссиқхоналарида етиштирилган экинлар баракали ҳосилга кирган. 

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Умиджон Мусаевнинг таъкидлашича, ҳудудда барпо этилган мингга яқин иссиқхонада ҳар йили 1000 тоннадан ортиқ лимон етиштирилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилмоқда. Томорқадан олинган даромад оилалар фаровонлигига, рўзғор тўкинлигига хизмат қилаётир. 

– 2001йили 16 туп лимон кўчати экиб, томорқада иссиқхона ташкил этдик, – дейди Эргаш ота Султонов. – Ҳозирги кунга келиб 57 туп лимон кўчатидан баракали ҳосил олмоқдамиз. Бундан ташқари, булғор қалампири бодринг сотиб даромад қилдик.

2.JPG

3.JPG

5.JPG

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА​​
4 129