ЎзА Ўзбек

26.08.2020 Чоп этиш версияси

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби белгиланди

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда "Huquqiy axborot" telegram каналида хабар берилди.

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар (МҲХС ҳужжатлари) матнини тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Молия вазирлиги томонидан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари фонди билан МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш ва бошқа тилларда фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун шартнома тузилади;

Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади;

Молия вазирлигининг Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинади.

Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матни тан олиниши лозим.

Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатларининг республика ҳудудида амал қилишини тугатиш молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

6 594
ЎзА