ЎзА Ўзбек

22.02.2019 Чоп этиш версияси

Молия вазирлигида ягона идоралараро электрон “mf.ijro.uz” ижро назорат дастури яратилди

Молия вазирлигида ягона идоралараро электрон “mf.ijro.uz” ижро назорат дастури яратилди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “UNICON-SOFT” МЧЖ билан ҳамкорликда 2018 йилнинг август-октябрь ойларида Ижро интизомини назорат қилишнинг ягона тизимига ўтиш юзасидан янги замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида юқори турувчи органлар томонидан берилган топшириқлар, вазирликка келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ва бошқа ташкилотлар билан ёзишмалар ҳисобини олиш ва уларнинг ижроси юзасидан доимий мониторинг қилиб бориш бўйича электрон дастур шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3962-сонли қарори ижроси юзасидан вазирлик ва идоралар ичида биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан вазирлик марказий аппаратининг 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб барча ҳужжатлар айланмаси тўлалигича “mf.ijro.uz” тизимига ўтказиш йўлга қўйилди.

Айни дамда Вазирликда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Адлия вазирлиги билан тўғридан-тўғри электрон ҳужжатлар айланмаси йўлга қўйилди. Ижро этилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар бир вақтнинг ўзида “mf.ijro.uz” – Ягона идоралараро ҳужжатлар дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси “ijro.gov.uz” билан интеграция қилинди.

Мазкур “mf.ijro.uz” ягона идоралараро ҳужжатлар дастури тизимига ўтишнинг қуйидаги бир қатор афзаллик ва қулайликлари мавжуд, жумладан:

- мамлакатимизнинг исталган жойидан туриб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаш ва назорат қилиш;

- вазирликка келиб тушаётган барча ҳужжатлар жуда қисқа муддатда тегишли мутасадди раҳбар ва ижрочиларга етказилиши;

- келиб тушаётган ҳужжатлар ходим томонидан исталган жойда тезкорлик билан қабул қилиниши ва ижросини ўз вақтида таъминлаш чораларини кўриш имконини бериши;

- вазирликнинг www.mf.uz веб-сайти орқали электрон равишда “PDF” форматда юридик ва жисмоний шахслар билан ёзишмалар ва мурожаатларига жавоб хатларини юклаш, электрон архив базасини яратиш.

Бундан ташқари, вазирликда алоқа хизматини янада такомиллаштириш мақсадида “RECEPTION” (71 203-15-51 IP Telefoniya) хизмати ташкил қилинди; 

Молия вазирлиги шакллантирилган Ишчи гуруҳ томонидан “mf.ijro.uz” дастурий таъминотининг фаолияти бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан вазирлик таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари таклифлари асосида “UNICON-SOFT” МЧЖ мутахассислари томонидан тегишли ўзгартиришлар амалга оширилмоқда ва дастур тобора такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги

8 728
ЎзА