ЎзА Ўзбек

07.05.2020 Чоп этиш версияси

Математика бўйича халқаро мукофот совриндорларига 50 минг АҚШ доллари берилади

Математика бўйича халқаро мукофот совриндорларига 50 минг АҚШ доллари берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилиши белгиланган.

Мукофот билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланади.

У икки йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра учта йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади;

Ҳар бир йўналиш бўйича Мукофот совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пул мукофоти берилади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан сайтимизда танишасиз.

7 323
ЎзА