ЎзА Ўзбек

24.10.2012 11:08 Чоп этиш версияси

Маҳсулот тури кўпаймоқда

Марғилон шаҳридаги “Element Cristall” масъулияти чекланган жамиятида замонавий технологиялар асосида сифатли ва халқаро талабларга мос пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

“Element Cristall” масъулияти чекланган жамияти “Асакабанк”нинг Марғилон шаҳар филиали томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига замонавий технологиялар асосида қайта жиҳозланди. Мазкур истиқболли лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида маҳсулот тури кўпайиб, янги иш ўринлари яратилди.

– Юртбошимиз томонидан биз, тадбиркорларга қаратилаётган эътибордан мамнунмиз, – дейди жамият раҳбари Жасур Собиров. – Шу кунгача корхонамизда беш-олти турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилар эди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар натижасида имкониятларимиз янада кенгайди. Бугунги кунда 65 турдан ортиқ маҳсулот тайёрламоқдамиз.


ЎзА, М.Сулаймонов
8 223