Марказий банкнинг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби белгиланди

Марказий банкнинг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби белгилангани ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ, депозит операциялари Марказий банк билан тижорат банклари ўртасида тузиладиган Марказий банкнинг депозит операцияларида қатнашиш тўғрисидаги Бош битимга асосан миллий валютада амалга оширилади.

Депозитлар бўйича фоиз ставкалари Кредит қўмитаси томонидан ўрнатилади.

Шунингдек, низомда белгиланишича депозит операцияларини амалга оширишда тижорат банклари мажбурий резерв талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарган бўлиши, қарз мажбуриятлари бўлмаслиги лозим.

Марказий банк томонидан депозит аукциони (фоизли ва миқдорий), ўзгармас фоиз ставкаси бўйича депозит операциялари амалга оширилади.

Аукциони тўғрисидаги маълумот аукциондан уч иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Бундан ташқари депозит аукциони қуйидаги стандарт шартлар асосида ўтказилиши белгиланди:

• “1 ҳафта”– муддати етти календарь кунидан;

• “2 ҳафта” – муддати ўн тўрт календарь кунидан;

• “1 ой” – муддати бир ойдан;

• “3 ой” – муддати уч ойдан иборат депозит операцияси;

• бошқа шартлар асосида – депозит муддати Марказий банкнинг депозит аукциони ўтказилиши ҳақидаги маълумотида кўрсатилади.

Фоизли депозит аукционлари икки хил усулда ўтказилиши мумкин:

• “америкача” усул – тижорат банкларининг рақобатли аризалари уларда таклиф этилган фоиз ставкалари бўйича;

• “голландча” усул – тижорат банкларининг рақобатли аризалари чегириш ставкаси бўйича қондирилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк томонидан депозит аукциони ўтказилади