ЎзА Ўзбек

16.01.2019 Чоп этиш версияси

Марказий банк: олтин танга 100 минг, кумуш эса з минг сўмга қимматлашди

Марказий банк: олтин танга 100 минг, кумуш эса з минг сўмга қимматлашди Марказий банк эсдалик тангаларнинг 16 январдан амалда бўладиган нархларини белгилади.

Унга кўра:

1 та олтин танга нархи – 13 400 000 сўм;

1 та кумуш танга нархи – 260 000 сўмни ташкил этди.

Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

5 574
ЎзА