ЎзА Ўзбек

10.09.2020 Чоп этиш версияси

Марказий банк: фоиз ставкаси 14 фоизга тушди

Марказий банк: фоиз ставкаси 14 фоизга тушди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани бир фоиз пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади. Бу ҳақда Марказий банкда бошланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

- Ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиши, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди, - дейди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов. - Биз 2023 йилга қадар инфляциянинг беш фоизлик доимий кўрсаткичга эришиш чораларини кўрамиз.

12 352
ЎзА