Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 10:37 Чоп этиш версияси

Марказий банк фаолияти Очиқлик индексида 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (ДҲваБО) фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш жамоатчилик кенгаши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 2017 йил биринчи ярим йиллиги натижаларини эълон қилди, дея хабар беради Марказий банкнинг расмий сайти.

Кенгаш қарорига кўра, рўйхатга киритилган 85 вазирлик, қўмита ва идоралар ўртасида ўтказилган Очиқлик индексида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2-ўринни эгаллади.

Очиқликни белгилаш, маълумки, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган уч компонент асосида олиб борилади:

Давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолиятини баҳолаш (раҳбарлар ва ахборот хизматлари фаолияти бўйича);

Очиқликни таъминлашнинг аниқ усуллари самарадорлигини баҳолаш (расмий веб-сайтнинг фаолият юритиши, ахборот стендлари ва бошқа техник воситалар ёрдамида ахборот тақдим қилиш, ахборот олиш бўйича сўровларнинг кўриб чиқилиши, ДҲваБОнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирок этишини таъминлаш, ахборотларни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш):

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг қаноатланганлик ҳолатини баҳолаш, (ахборотдан фойдаланувчилар орасида ижтимоий сўров ўтказиш йўли билан баҳоланади).

Мазкур кўрсаткичлар бўйича Марказий банк 95 балл тўплашга эришди.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтда Марказий банк ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг самарали, амалий механизмларини такомиллаштириш, банк томонидан қабул қилинаётган пул-кредит сиёсатини ислоҳ қилиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлардан аҳоли, жамоат бирлашмалари кенг фойдаланишини таъминлаш доирасида тақдим этилаётган ахборотлар кўламини кенгайтириш устида ишлар олиб бормоқда.

1 534






Все о погоде - Pogoda.uz