ЎзА Ўзбек

09.08.2019 18:43:19 Чоп этиш версияси

Марказий банк доллар курси кўтарилганини маълум қилди. Евро 10 минг сўмлик довонга яқинлашди


Ҳафта бошида 1 АҚШ доллари 8704.87 сўм этиб белгиланган эди.

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 10 августидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8882.00 сўм сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ҳафта бошига нисбатан 177.13 сўмга ошганини кўрсатади.

photo5363889389761047300.jpg

Евро курси эса 6 августдаги кўрсаткичга нисбатан (259.80) ўсиб, 9928.30 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилиб (+2.53) 136.38 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.