ЎзА Ўзбек

06.07.2019 14:23 Чоп этиш версияси

Марказий банк делегацияси Халқаро молия конгрессида иштирок этди

Марказий банк делегацияси Халқаро молия конгрессида иштирок этди

Марказий банк раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 3-5 июль кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро молия конгрессида (ХМК-2019) иштирок этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур тадбир ҳар йили молия бозоридаги барча муҳим иштирокчиларни ва экспертларни, хусусан, хорижий регуляторлар раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари ва йирик банклар вакилларини бирлаштиради.

Конгресснинг ушбу йилдаги асосий мавзуси “Молия бозорлари: қийинчиликларнинг кучайиши, барқарорликни таъминлаш” бўлди. Тадбир дастурининг сессиялари глобал молиявий тизимнинг барқарорлиги ва иқтисодий ўсишга таъсири, пул-кредит сиёсатининг долзарб муаммолари, банк секторини тартибга солиш ва банк назорати моделидаги ўзгаришлар, суғурта бозори ва молиявий бозорларни ривожлантиришга қаратилди.

ЎзА
6 406