Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари иштирокида турли тадбирлар, депутатлик эшитувлари ташкил этилмоқда.

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек, давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси муҳокама этилди.

Бугунги кунда бўш турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, улар негизида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали аҳолини иш билан таъминлаш муҳим масалалардан саналади. Марғилон шаҳрида ҳам мазкур йўналишда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қарор асосида собиқ “Қишлоқ қурилиш базаси” ва “Улгуржи савдо базаси”да янги кичик саноат зоналари ташкил этиш белгиланган.

Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссияси томонидан шаҳардаги 400 дан ортиқ объект хатловдан ўтказилди. Шундан 43 объект бўш турган ишлаб чиқариш майдонларига эга эканлиги, 36 объект эса бузилганлиги аниқланди. Бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тармоқ жадваллари тасдиқланган бўлиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Йиғилишда масъул ташкилот раҳбарларининг бу борада амалга оширилаётган ишларининг ҳисоботи эшитилди. Тадбиркорларнинг лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фарғона вилоятида ишламай турган ва кам қувватли корхоналар, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини бажаришда шахсий масъулиятни оширишга келишиб олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилонда янги кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда