Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2017 17:37 Чоп этиш версияси

Марғилон ипагидан яралган мўъжиза

Марғилон ипагидан яралган мўъжиза Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” масъулияти чекланган жамиятида ипакдан тўқилаётган гилам, адрас, атлас ва бошқа матолар сифати ва дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Миллий ҳунармандлик анъаналари асосида тайёрланаётган “Лола”, “Хосиятхон”, “Тонгги юлдуз”, “Қуёш”, “Қалдирғоч”, “Кўнгил оғочи”, “Етти тоғ чечаги” нусхали гиламлар хорижга экспорт қилинмоқда.

– Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш, ривожлантириш, ҳунармандлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган доимий эътибор бизни янада изланишга ундамоқда, - дейди корхона раҳбари Аъзамжон Абдуллаев. – 150 кишилик жамоамизда маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилаётгани хорижда ҳам харидорларимиз кўпайишида муҳим омил бўлмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
3 100






Все о погоде - Pogoda.uz