Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро инвестициявий форумда дунёнинг 30 га яқин давлатидан фармацевтика, енгил саноат, электротехника, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритувчи корхоналар вакиллари қатнашди

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро инвестициявий форумда дунёнинг 30 га яқин давлатидан фармацевтика, енгил саноат, электротехника, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритувчи корхоналар вакиллари қатнашди. 

ЎзА мухбири форум иштирокчиларининг фикрлари билан қизиқди.

Ашок КУМАР,
“Shayana farm” компанияси бош директори (Ҳиндистон):

– Мазкур форум мен учун фойдали ҳамкорлик лойиҳаларига бой бўлди. Ўтган йили Тошкентда дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолиятини йўлга қўйган эдик. Тадбир доирасида Жиззахнинг иқтисодий имкониятлари, “Зомин фарм” эркин иқтисодий зонасидаги шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотга эга бўлгач, навбатдаги ана шундай қувватни шу ерда ишга тушириш нияти туғилди. Ҳамкорларимиз билан мақсадимизни амалга оширишнинг аниқ режаларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандмиз.

Ўзбекистонда ишбилармонлар учун кенг имкониятлар яратилганини қайд этишни истардим. Айниқса, сўнгги икки йилда сармоядорлар фаолияти учун тўсиқ бўлаётган кўплаб муаммолар ўз ечимини топди. Жумладан, Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари соддалаштирилди, имтиёзлар яратилди. Имкони бўлса, жаҳондаги барча ишбилармонларни Ўзбекистонга таклиф қилган бўлардим.

Мурат ЎЗТУРК, 
тадбиркор (Туркия):

– Мамлакатингизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги барча давлатлар билан иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг муҳим омилига айланди. Биз Америка, Европа ва Африка давлатларида муқобил энергия ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини йўлга қўйганмиз. Муқобил энергияга бўлган талаб дунё миқёсида ортиб бораётгани ва Жиззахда ушбу йўналишдаги замонавий технологияларни ишлаб чиқариш ва ўрнатишда катта салоҳият мавжудлигини инобатга олсак, ҳудудда қуёш батареяларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйишимиз мақсадга мувофиқ. Тадбирда фаолиятимизнинг асоси бўладиган дастлабки лойиҳалар ҳақида фикрлашдик. Яқин келажакда истиқболли шериклик муносабатларини амалга оширишга умид қиламиз.

Клаус БОНЕМАНН,
“Wehrhahn GmbH” компанияси президенти (Германия):

– Ўзбекистонда автоклав газобетон блоклари тайёрловчи корхона тизимини ишга тушириш устида иш олиб бораяпмиз. Қиймати 130 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа немис, турк ва ўзбек ишлаб чиқарувчилари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Дастлаб бешта ана шундай корхона фаолиятини йўлга қўямиз. Кейинги босқичда корхоналар сонини 12 тага етказиш, яъни юртингизнинг ҳар бир ҳудудида саноат қувватлари қуриш режалаштирилган. Уй-жой қурилишида кенг қўлланиладиган бу материал ўзининг мустаҳкамлиги, иссиқ-совуққа бардошли экани, ҳароратни бир меъёрда ушлаб тура олиши каби қатор афзалликларга эга. Бу эса иситиш учун сарф бўладиган электр энергияси ва табиий газни тежаш имконини беради. Ўзбекистон, хусусан, Жиззах ҳам маҳсулот ишлаб чиқарилишида ишлатиладиган хомашё – қум, цемент ва оҳактош захирасига бой. Халқаро анжуман доирасида фаолиятимиз учун зарур бўладиган кўплаб маълумотларга эга бўлдим.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти хорижлик ишбилармонлар нигоҳида