ЎзА Ўзбек

17.01.2019 08:30 Чоп этиш версияси

Малайзиянинг йирик инжиниринг компанияси Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

Малайзиянинг йирик инжиниринг компанияси Ўзбекистонда ваколатхонасини очади
Қайд этилишича, шу кунларда дипломатик миссия мамлакатимизда турар жой ва нотурар жой объектларини бунёд этишда замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш бўйича Малайзиянинг етакчи қурилиш компанияси “Hadid Engineering“ билан музокара олиб борган.

Малайзия қурилиш саноати 32 миллиард долларга баҳоланади. Мамлакатда мазкур тармоқнинг тараққий этишида йирик лойиҳалар бўйича давлат-хусусий шериклиги йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда “Hadid Engineering“ нефть-газ, нефть-кимё, кимё ва энергетика компаниялари, шунингдек, замонавий турар жойлар, тижорат объектларини бунёд этишда инновацион технологияларни қўллашни ўз ичига олган хизматлар кўрсатиш бўйича етакчи ўринни эгаллайди.

Эндиликда компания Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни мўлжалламоқда. Ваколатхона кўмагида мамлакатимиз қурилиш саноатига янги инновацион технологияларни жорий этишни ўз ичига олган инвестиция лойиҳалар амалга оширилади.

photo6192529206978652251.jpg

photo6192529206978652252.jpg


Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 943