“Ўзэкспомарказ”да “Made in Uzbekistan” деб номланган мамлакатимиз иқтисодий соҳа ютуқлари кўргазма-ярмаркаси иш бошлади.

Кўргазма очилиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва чет эллик ишбилармонлар қатнашди.

30.JPG

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Н.Отажонов ва бошқалар мамлакатимизда тармоқлараро кооперация алоқаларини ривожлантириш, маҳаллий корхоналарда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, корхоналарнинг жадал фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади.

59.JPG

Кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар енгил саноат, фармацевтика, нефть-газ, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, қурилиш, халқ истеъмоли моллари, автомобилсозлик, кимё саноати, йўл-транспорт инфратузилмаси, электротехника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, агросаноат ютуқлари, янги маҳсулотлар, таълим ва бошқа турдаги хизматларни намойиш этмоқда. Кўргазма иштирокчилари ва ташриф буюрувчилар учун ишлаб чиқариш тармоқларига жорий этилаётган сўнгги инновацион лойиҳалар ҳақида маълумот олиш имкони яратилган.

63.JPG

Таъкидлаш жоизки, бугун нафақат ички бозорда, балки Марказий Осиё минтақаси ва МДҲ бозорларида юқори талабга эга ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган эътибор туфайли мамлакатимизда жорий йил бошидан маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 750 лойиҳа асосида 5 триллион 781 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Маҳсулотлар экспорти ҳажми муттасил ортиб бормоқда.

68.JPG

Кўргазма-ярмарка маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар, йирик компаниялар, хусусий корхоналар вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, Хитойнинг Шэньси провинциясида жойлашган халқаро порт зонаси маъмурияти ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида. "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси доирасида савдо-ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг "Сауда Самал" компанияси, Тожикистоннинг "Саховат" савдо мажмуида жойлашган Ўзбекистон – Тожикистон савдо уйи масъуллари тадбиркорларимиз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар учун беғараз майдончалар ажратиш, ушбу мамлакатларда маҳсулотлар намойишини ташкил этиш таклифларини билдирмоқда. Шунингдек, Жанубий Корея, Россия, Афғонистон, Қирғизистон, Таиланд, Кувайт, Туркия, Франция ва бошқа давлатлар компаниялари вакилларининг ҳам фаол қизиқиши кузатилмоқда.

24.JPG

– Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳити мавжуд ва бу борадаги имкониятлар янада кенгаяётганини кузатаяпмиз, – дейди “Longi Energy” компанияси савдо менежери Арк Чжоу (Хитой). – Компаниямиз қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш учун қурилмалар ишлаб чиқаради. Ўзбекистонда муқобил энергетика соҳасида яхши тажриба тўпланган. Мамлакатингизда йилнинг қарийб 300 куни қуёшли бўлади. Демак, муқобил энергиядан унумли фойдаланиш имконияти юқори. Бугун ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, технологиялар билан танишдик. Келгусида улар билан ҳамкорликда фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

1 (1).JPG

Кўргазма-ярмаркада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мамлакатимиз банк-молия ташкилотлари ҳам қатнашиб, тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларга имтиёзли кредитлар ажратиш, фаолият кўламини кенгайтириш, маҳсулотлар экспортини кўпайтириш билан боғлиқ ўз хизматларини тақдим этмоқда.

6 (1).JPG

– Италиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда лифт ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Бугунги кунда 7 хилдан зиёд турдаги маҳсулотларимизни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларига экспорт қилаяпмиз. Яқинда Россияга ҳам маҳсулотларимизни етказиб бериш бўйича шартнома туздик, – дейди Самарқанд вилоятидаги “Lift group” корхонаси директори Алишер Каримов. – Бугунги тадбирда маҳаллий ташкилотлардан ҳамкорлик бўйича таклифлар келиб тушмоқда, чет эллик ишбилармонлар ҳам маҳсулотимизга катта қизиқиш билдирмоқда.

2 (2).JPG

Тадбирда 220 дан ортиқ маҳаллий корхона вакиллари 10 мингдан зиёд турдаги тайёр товарлар, бутловчи қисмлар ва бошқа маҳсулотларни иштирокчилар эътиборига ҳавола этмоқда. Кўргазма доирасида семинарлар, маҳсулотлар ва хизматлар намойиши ўтказилмоқда. Чет эллик ҳамкорлар билан манфаатли шартномалар имзоланмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Made in Uzbekistan: ишлаб чиқарувчилар учун имкониятлар майдони