ЎзА Ўзбек

27.02.2019 Чоп этиш версияси

Маҳсулотнинг 60 фоизи экспортга йўналтирилади

Маҳсулотнинг 60 фоизи экспортга йўналтирилади

Наманган шаҳридаги “Орзу” кичик саноат зонасида ўтган йили фаолият бошлаган “Идеал Текстил Орзу” МЧЖ импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича изчил изланишлар олиб бораётган корхоналардан бири.

Бу ерда қисқа вақтда бир ярим гектардан зиёд майдонда қиймати 22 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилди. Жумладан, 8 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, 14 миллиард сўм ускуналар сотиб олиш ва жиҳозлашга сарфланди. Бунда, албатта, тижорат банкининг 16 миллиард сўмлик имтиёзли кредити тадбиркорга мадад бўлди.

– Маҳсулотимизга германиялик ишбилармонлар катта қизиқиш билдирмоқда, – дейди корхона раҳбари С.Халилов. – Айни пайтда шартномалар тузиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалалар устида иш олиб бориляпти. Тез орада “Made in Uzbekistan” ёзувли “Идеал” ёрлиғи билан жўнатилган костюм ва курткаларимиз Германия бозорига кириб боради. Президентимиз томонидан экспорт ва экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу борада берилаётган имтиёзлар биз, тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратмоқда. Келажакда экспорт географиясини янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Корхонада хориждан келтирилган замонавий технологиялар асосида костюм ва курткалар ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 250 минг дона турли ассортиментдаги кийим-бош ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада тайёрланган хушбичим либосларнинг 60 фоизи, яъни дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,7 миллион долларлик маҳсулот ташқи бозорга чиқарилиши кўзда тутилган.

photo5454385274105735821.jpg

photo5454385274105735822.jpg

photo5456615723636992508.jpg

photo5456615723636992510.jpg

7 301
Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА​​