Маҳсулотлар мувофиқлик сертификати 3 кунда расмийлаштирилади
Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва cертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида "Ўзстандарт" агентлиги янги мақсад ва вазифалар ижросига киришди.
Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва cертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида "Ўзстандарт" агентлиги янги мақсад ва вазифалар ижросига киришди.Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида "Ўзстандарт" агентлиги бош директори А.Каримов ва соҳа масъуллари ислоҳотларнинг янги босқичида тизимда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлади.
Агентлик маҳаллий маҳсулотларнинг замонавий талабларга мувофиқлиги, хавфсизлигини таъминлаш, ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитлар яратиш, метрология тизимини янада ривожлантириш каби қатор вазифаларни бажармоқда.
Журналистлар агентликнинг ўтган йилда амалга оширган ишлари, истиқболли режалари билан қизиқди.
Таъкидландики, Президентимизнинг 2017 йил 21 июндаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан келтирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш муддати 3 иш кунигача қисқартирилди. Шунингдек, маҳсулотларни сертификатлаштиришдан уларни декларациялаш йўли орқали мувофиқлигини баҳолаш тизимига ўтилмоқда.
Ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш механизмларидан бири – бу маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимидир. Сертификатлаштириш жараёнида маҳсулот сифати ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтказиш орқали белгиланган талабларга мослиги аниқланади.
Мутахассислар маълумотига кўра, 2017 йилдаги сертификатлаштириш жараёнида 141 миллиард 547 миллион сўмлик маҳсулот яроқсиз деб топилган. Уларнинг асосий қисмини импорт маҳсулотлари ташкил этган ва ички бозорга киритилишининг олди олинган.
Ўтган йили сертификатлаштириш идоралари томонидан ўтказилган инспекция назорати чоғида ишлаб чиқаришга расмийлаштирилган 1815 мувофиқлик сертификатида камчиликлар аниқланиб, уларнинг амал қилиш муддати вақтинчалик тўхтатилган.
Жорий йилда агентлик томонидан “Ҳалол” стандарти қабул қилинди. Айтиш жоизки, "Ҳалол" стандарти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ миллий аккредитациядан ўтказилган сертификатлаштириш идоралари томонидан қўлланилади.
Агентлик Тошкент шаҳри бозорларида сотилаётган болалар ўйинчоқларини текширди. Натижада 5 турдаги болалар ўйинчоқлари ташқи кўриниши ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича меъёрий талабларга номувофиқ деб топилди. Болалар шақилдоғи, чийилдоқ копток, қўғирчоқлар, қурол-аслаҳа тўпламлари, ёниб турувчи турли ўйинчоқларда нуқсонлар борлиги, формальдегид моддасининг миқдори меъёрдан бир неча баробар юқори экани аниқланди ва истеъмолдан чиқарилди.
Пресс-клуб сессиясида ўйинчоқ харид қилишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар айтилди. "Ўзстандарт" агентлиги мутахассислари маслаҳатига кўра, ўйинчоқ сотиб олишда, аввало, унинг сифатига, нуқсонлари йўқлиги ва таратаётган ҳидига эътибор қаратиш керак. Ўйинчоқдан ҳаддан зиёд ўткир ҳид таралаётган бўлса, демак, унда формальдегид моддаси кўп ва бу болалар саломатлиги учун зарардир.