Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зонани ташкил этиш лойиҳасининг амалга оширилиши замирида айни жиҳатлар алоҳида эътиборга олингани ўз самарасини бермоқда.

Президентимиз раҳнамолигида иқтисодий ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши, янги тармоқ ва ишлаб чиқаришларнинг ўзлаштирилиши ялпи миллий маҳсулотнинг барқарор ўсишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаш, экспорт ва импорт муносабатларини юқори суръатга кўтариш бўйича салмоқли ишлар олиб борилаётир.

Ўтган вақт мобайнида ҳудудда Хитой, Сингапур, Жанубий Корея, Ҳиндистон каби саноати ривожланган мамлакатлар сармояси иштирокида бир қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолияти йўлга қўйилди. Улар томонидан автомобиль саноати учун зарур эҳтиёт қисмлар, энергетика тизимида кенг фойдаланиладиган кабель, гигиеник воситалар, рақамли телемослама ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида ҳиндистонлик инвесторлар иштирокида 2010 йили ишга туширилган “O’zMinda” корхонасида тўрт русумдаги ўзбек автомобиллари учун спидометр, эшик дастаси ва қулф жамланмаси, автомобиль соати каби эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда. Йилига 250 минг дона автокомпонентлар ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу корхона мамлакатимиз автосаноати тизимидаги муҳим бўғинлардан ҳисобланади.

– Корхонамиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадида қўшимча инвестицияларни жалб этишни режалаштирмоқдамиз, – дейди “O’zMinda” директори Жасурбек Шаропов. – Бу ишнинг амалга ошиши маҳсулот тури ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринлари очиш имконини беради.

Корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қарийб 15 миллиард 280 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланди. 148 минг АҚШ долларилик эҳтиёт қисмлар экспорт қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулот тури ва экспорт ҳажми ошмоқда