Йилига 192 миллион дона бир марталик шприц ва 24 миллион дона инфузион система ишлаб чиқариш қувватига эга “Guliston Med Texnika” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси Сирдарё вилоятидаги йирик қувватлардан биридир.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, хавфсиз ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Қўшма корхонанинг лойиҳа қиймати 7,3 миллион доллар бўлиб, унинг 6,5 миллион долларини хориж инвестицияси, 5 миллиард сўмини “Асакабанк” вилоят филиалидан олинган кредит маблағи ташкил этади.

Корхонада меҳнат қилаётган 210 ишчининг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир. Маҳсулотларни ички бозордан ташқари МДҲ мамлакатларига ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.

Икки гектарлик майдонни эгаллаган қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш, қуюв, қадоқлаш, инфузион системани териш цехлари, лаборатория, тайёр маҳсулотлар омбори ҳамда 80 ўринли ошхона, 20 ўринли ётоқхона, тиббиёт хонаси, анжуманлар зали замон талаблари асосида жиҳозланган.

Корхона қошида барпо этилаётган замонавий спорт мажмуасида қурилиш ишлари авжида.

– Ишлаб чиқарган маҳсулотларимиз экспортга тайёр, айни пайтда улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига рўйхатдан ўтказиш учун юборилган, – дейди “Guliston Мed Тexnika” қўшма корхонаси бош директори Алишер Тўйчибоев. – Маҳсулотимиз сифати ва хавфсизлигига тўла кафолат берамиз.

Яқин вақтларда бу ерда тиббиёт нинаси ишлаб чиқариш цехи ҳам фаолият бошлайди. Бу маҳсулот тури ва ҳажмини янада ошириш, 100 янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулот экспортга тайёр