ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

​Мақсад – пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш

​Мақсад – пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш
Жорий йилда пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун зарур шароитлар яратилгани, уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида етказилиб берилганлиги, сувдан оқилона фойдаланилгани, деҳқону фермерларнинг фидокорона меҳнати эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди. 

photo5280806198062459223.jpg

Галдаги асосий вазифа етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишдан иборатдир. Бу борадаги ишларни самарали уюштириш мақсадида терим отрядлари ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов бошчилигидаги гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси туманларида пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда.
Элликқалъа ва Амударё туманларида пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан, сифатли, уюшқоқлик билан териб олишни ташкиллаштиришда асосий вазифасини ўтаётган отряд раҳбарлари учун семинар ўтказилди. Уларга теримни самарали ташкил этиш тизими бўйича тавсиялар берилди. 

Теримчиларга қулай шароитлар яратиш, кунлик терим суръатини ошириб бориш, пахта ташиш учун трактор ва прицеплар, тарози доим тахт ҳолатда бўлишини таъминлаш ва энг муҳими меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўлаш, илғор теримчиларни мунтазам рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. 

Амударё тумани Тўлқин ММТП ҳудудидаги 34-отряд терим майдонида ўтказилган семинар якунида мавсумда фаол иштирок этаётган теримчиларга рағбатлантирувчи совғалар топширилди.

6 370
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати​, ЎзА