ЎзА Ўзбек

21.10.2019 Чоп этиш версияси

Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни телевидение орқали реклама қилишда 50 фоизли чегирма тақдим этилади

Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни телевидение орқали реклама қилишда 50 фоизли чегирма тақдим этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2021 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Ҳужжатга мувофиқ мамлакат саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш шунингдек, саноат ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишини тизимли мониторингини юритишни ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни ваколатли вазирлик ва идораларни жалб қилган ҳолда бартараф этиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар ижросига оид статистик ҳисоботларни 2020 йил 1 январдан ҳар ой якуни билан юритилишини таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари:

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишига оид тезкор мониторинг маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этишни;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни билан сифатли ва ўз муддатида статистик ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаб боради.

Мазкур қарор лойиҳасига кўра вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар ижросини сўзсиз таъминлайди ҳамда саноат ишлаб чиқариш жараёнига илмий изланиш натижаларини ва замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобига тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, шу жумладан технологик асбоб-ускуналарнинг тез ишдан чиқувчи бутловчи буюмлари, эҳтиёт қисми ва материаллари ишлаб чиқаришни ўзлаштириб борилишини таъминлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни (хизматларни) оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилишда 50 фоизли чегирмалар тақдим этади.

7 149
ЎзА