Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.10.2017 19:58 Чоп этиш версияси

“Лионситил элит” МЧЖ пластмасса буюмлари ишлаб чиқармоқда

“Лионситил элит” МЧЖ пластмасса буюмлари ишлаб чиқармоқда Андижон шаҳридаги эски “Андижонмаш” акциядорлик жамияти ҳудудида ташкил этилган саноат зонасида фаолият бошлаган ишлаб чиқариш корхоналари вилоят иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиш баробарида, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

“Лионситил элит” масъулияти чекланган жамияти пластмасса буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Мазкур корхона учун саноат зонасида фойдаланилмай турган бино “ноль” қийматда ажратилди. Таъмирлаш ишларидан сўнг, ишлаб чиқаришга замонавий технологиялар жарий этилди. Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган 5 турдаги маҳсулотга буюртмачилар талаби ортмоқда. 30 нафар ишчининг аксарияти коллеж битирувчиларидир.

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
2 845






Все о погоде - Pogoda.uz